Жаҳон | 10:11 / 20.09.2016
4988
1 дақиқада ўқилади

Guardian: АҚШдаги шахсий қуролнинг ярми 3 фоиз аҳоли қўлида мужассамланган

Фото: AFP

Guardian нашри чоп этган янги тадқиқотга кўра, АҚШда 3 фоиз аҳоли шахсий фойдаланишда бўлган бутун қуролнинг 50 фоизига эгалик қилади.

АҚШнинг Гарвард ва Шимоли-шарқий университетлари олимлари 130 млн дона ўқотар қурол 3 фоиз америкаликлар қўлида мужассамланганини аниқладилар. Ҳаммаси бўлиб шахсий фойдаланишда 265 млн дона қурол мавжуд.

2015 йил натижаларига кўра, мамлакатда қурол миқдори 1994 йилга нисбатан 70 млн донага кўпайган, бу орада қурол эгалари сони камайган: 1994 йилда 25 фоиз америкаликлар жуда бўлмаса бир дона қуролга эга бўлишни истаган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 22 фоизни ташкил қилган. 

Тадқиқот натижаларига кўра, 55 млн нафар қурол эгасидан кўпчилиги бир донадан 3 донагача қуролга эга. Бироқ олимлар 7 тадан 140 тагача қуролга эга бўлган "супер қурол эгалари"ни алоҳида кўрсатмоқдалар. АҚШда бундайлар 7,7 млн га яқинни ташкил қилади.   

Мавзуга оид