Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone'ни "синдирадиган" Google смартфони чиқадиган сана маълум бўлди
Google компанияси янги смартфонларининг тақдимот вақти яқинлашгани сари, интернет тармоғида турли хил миш-мишлар ва ҳатто махфий суратлар ҳам пайдо бўлмоқда.
Янги суратларда ишлаётган Pixel ва Pixel XL смартфонлари акс этган бўлиб, бунда фойдаланувчилар гаджетларни икки томонидан ҳам кўриш имконияти мавжуд, деб ёзади Android Police.
Уларга кўра, смартфонлар корпуси алюминийдан ясалади, орқа қопқоғининг тепа қисмини бармоқ изини олувчи шишали сканер эгаллайди.
Инсайдерларнинг сўзларига кўра, Pixel XL телефонига 5,5 дюймли дисплей, Qualcomm Snapdragon 821 процессори ва 4 Гбайтлик оператив хотира ўрнатилади. Кичикроқ Pixel смартфони экрани 5 дюймли бўлади.
Янги мобиль қурилмаларнинг тақдимоти шу йилнинг 4 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Компаниядаги манбаларнинг сўзларига кўра, Google Pixel смартфонлари нархи 649 доллардан бошланади.
Мавзуга оид
18:46 / 08.07.2026
Смартфондан реал ижодга: робототехника болаларни қандай ривожлантиради?
21:30 / 07.07.2026
SpaceX инвесторларга юпқа смартфон прототипини намойиш этди
17:46 / 01.07.2026
Хонобод, Ангрен ва Термиз транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштирилади
20:41 / 30.06.2026