МДҲ Ижроия қўмитасига Ўзбекистон президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун расмий таклифнома юборилди
Марказий сайлов қўмитаси МДҲ Ижроия қўмитасига расмий таклифнома йўллаб, Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловининг халқаро кузатувида иштирок этишга чақирди.
МДҲ кузатувчилари миссияси фақатгина Ҳамдўстликка аъзоси мамлакатларга сайлов ўтказаётган мамлакатнинг расмий таклифига биноан йўлланади.
МДҲ Ижроия қўмитаси халқаро кузатувни ташкил қилишда катта тажрибага, шунингдек, сайловларни кузатиш бўйича ривожланган ҳуқуқий базага эга.
Хусусан, 2002 йил 7 октябрда МДҲ давлат раҳбарлари Кенгаши «МДҲга аъзо давлатларда демократик сайловлар, сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари стандартлари тўғрисида»ги Конвенцияни қабул қилган, шунингдек, 2004 йил 26 мартда МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши томонидан давлат раҳбарлари топшириғига кўра «Ҳамдўстликка аъзо давлатлардаги президент ва парламент сайловларида, шунингдек, референдумлардаги МДҲдан йўлланган кузатувчилар Миссиялар тўғрисида»ги Низом тасдиқланган эди.
2004 йилдан бери МДҲ Ижроия қўмитасида МДҲ кузатувчилари миссияси фаолиятини таъминлаш бўлими ишламоқда.
Умуман олганда, МДҲ Ижроия қўмитаси Ҳамдўстлик давлатлари билан ҳамкорликда МДҲга аъзо барча давлатларда 80 дан ортиқ миссиялар ишини ташкил этди, уларнинг таркибида 14 мингдан ортиқ эксперт иштирок этди.
Бу вақт ичида МДҲда кузатувнинг ўз методикаси шаклланган бўлиб, у етакчи халқаро ташкилотларнинг методикасидан қолишмайди ҳамда сайлов ва референдумларни холис кузатиш имконини беради.
2011 йилда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси «МДҲнинг сайлов ва референдумлар кузатиш бўйича халқаро кузатувчилари учун тавсиялар»ни янги таҳрирда қабул қилди.
Сайлов ва референдумлар мониторинги сиёсий холислар ва бетарафлик, сайлов жараёни ва мамлакатнинг ички ишлари аралашмаслик принциплари асосида олиб борилади. МДҲда кузатув миссиясиларини шакллантириш, уларнинг раҳбарларини тайинлаш принциплари ва жараёнлари ишлаб чиқилган.
Кузатув давомида миссия сайловолди кампаниясини ташкил этиш, овоз бериш ва сайлов куни овозларни санаш кузатади, сайлов жараёнига, унинг миллий сайлов қонунчилиги ва сайлов ўтказаётган давлатнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлигига баҳо беради.
Ўз хулоса ва баҳосини МДҲ кузатувчилари фақат ўз кузатувлари, сайлов кампаниясини назорат қилиш жараёнида тўпланган фактик материал ва маълумотлар таҳлили, шунингдек, сайлов комиссиялари ва бошқа халқаро ташкилотлар кузатувчилари билан ҳамкорлик натижасида тўпланган ахборот асосида тақдим этади.
Ўзбекистонда МДҲ кузатувчилари миссияси 2004, 2009 ва 2014 йилги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, шунингдек, 2007 ва 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари чоғида кузатув амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси бунгача ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига, ШҲТга, Ислом ҳамкорлиги ташкилотига ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг халқаро кузатувида иштирок этиш учун расман таклифномалар юборди.
Мавзуга оид
18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024