Фан-техника | 22:04 / 20.09.2016
7829
1 дақиқада ўқилади
Microsoft компанияси Skype’нинг барча версияларини ўчириб ташлайди
Microsoft компанияси Skype доирасида мессенжернинг турли версияларининг ўрнини босадиган Skype for Life лойиҳаси устида иш олиб бормоқда, деб ёзмоқда Ars Technica нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, айнан шу сабабли Skype’нинг Лондондаги идораси ёпилиб, ундан юзлаб ходимлар бўшатилган бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, Microsoft дастурнинг барча платформалардаги ягона кўриниши ва функционналлигини таъминламоқчи.
Янги дастур Skype for Life’дан ўзгача ном билан ҳам чиқиши мумкин. Унинг устида иш компаниянинг Редмонддаги бош қароргоҳида олиб борилмоқда. Шунингдек, Skype for Business версияси ҳам яратилмоқда.
Бу маълумот ҳозирча компания томонидан тасдиқланмаган.
Мавзуга оид
00:49 / 30.10.2024
Microsoft Googleʼни ўз бизнесига путур етказаётган «яширин кампаниялар»да айблади
20:11 / 26.10.2024
Microsoft раҳбарининг маоши 79 млн долларни ташкил этди
18:05 / 25.10.2024
“Барчаси ота-онамнинг қўллови туфайли”: Microsoft элчисига айланган ўзбек қизи
23:20 / 03.10.2024