Жаҳон | 19:38 / 21.09.2016
4527
1 дақиқада ўқилади

Бельгия соҳилида иккита юк кемаси тўқнашиб кетди

21 сентябрь куни иккита танкер Бельгия соҳилидан 30 км узоқликда тўқнашиб кетди. Бу ҳақда DH.be со хабар бермоқда.

Тўқнашув вақтида кемалардан бири лангар ёрдамида қўзғалмай қолган. Шу боис  унинг бортида юк бўлмаган. Иккинчи танкер бортида қандай юк борлиги эса номаълум.

Қутқарувчиларнинг хабар беришича, авария натижасида ҳеч ким ҳалок ҳам бўлмаган, жароҳатланмаган ҳам. Гап икки кеманинг олган зарари ҳақида бормоқда. «Денгизчиларга ҳеч нарса қилгани йўқ. Кемаларнинг чўкиб кетишига яқин ҳолат ҳам учрамаган», — деб маълум қилган қутқарувчилар вакили.

Мавзуга оид