Фан-техника | 23:09 / 21.09.2016
6295
1 дақиқада ўқилади

Сноуден Allo мессенжеридан фойдаланишга қарши чиқмоқда

АҚШ махсус хизматларининг собиқ агенти Эдвард Сноуден твиттерда обуначиларни Google компаниясининг янги Allo мессенжеридан фойдаланмасликка чақирди.

"Allo нима ўзи? Сиз томондан юборилган ҳар қандай хабарни ёзиб олиб, уни сўров бўйича полицияга тақдим қилувчи дастурдир", деб айтди Сноуден.

Сноуден фойдаланувчиларга Signal мессенжеридан фойдаланишни тавсия қилди.

Бундан ташқари, Сноуден WhatsApp’ни Telegram’дан хавфсизроқ деб ҳисоблашини айтди.

 

Мавзуга оид