Жаҳон | 00:16 / 22.09.2016
7167
1 дақиқада ўқилади

Миср соҳиллари яқинида фалокатга учраган кема қурбонлари сони 41 кишига етди

Миср соҳиллари яқинида Ўрта Ер денгизида ноқонуний муҳожирлар кемаси фалокатга учраган жойдан қутқарувчилар 41 ўликнинг жасадини сувдан чиқариб олишди ва қурбонлар яна ошиши мумкинлигини айтишмоқда.

Шунингдек, 150 дан кўпроқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 

Турли маълумотларга кўра, ичида Африканинг турли давлатларидан бўлган 400 дан 600 гача муҳожир бўлган қайиқ 21 сентябрда эрта тонгда Миср соҳилларидан 12 км узоқликда чўкиб кетган. Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати 155 га яқин одамни қутқариб қолган. Ҳалок бўлганлар орасида асосан болалар кўпчиликни ташкил қилмоқда. 

Мисрда Европага қайиқларда етиб олишни таклиф қилувчи бир нечта уюшган гуруҳлар мавжуд. Бу гуруҳлар томонидан қўлланувчи сузиш воситалари одатда ёмон ҳолатда бўлишига қарамай, бандитлар одамларни бу кемаларда денгизга юборадилар. Бу эса муқаррар фалокатнинг юз беришига олиб келади.   

 

Мавзуга оид