Жаҳон | 08:20 / 22.09.2016
9255
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Обама билан учрашди

Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ президенти Барак Обама билан учрашди ва Минск келишувлари бажарилишининг келгуси қадамларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Порошенко сайтида маълум қилинди. 

"Бизда АҚШ президенти Барак Обама билан узоқ суҳбат бўлди. Биз Минск келишувларини амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар, бу келишувларни амалга ошириш учун "йўл харитасини" тузишимиз учун ҳаракатларимизни координация қилиш бўйича қатъий қадамлар, келишувлар хавфсизлиги компоненти устувор жиҳатлари ҳамда Минск жараёнининг сиёсий қисмларини амалга ошириш саналарини муҳокама қилиш имкониятга эга бўлдик", деб Порошенко айтган сўзларни келтирди унинг матбуот хизмати. 

Таъкидланишича, икки давлат етакчиси АҚШнинг Украинадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини ҳам муҳокама қилишди.    

 

Мавзуга оид