Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ва Франция 36 Rafale қирувчисини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашди
Ҳиндистон ва Франция мудофаа вазирлари Манохар Паррикар ҳамда Жан-Ив Ле Дриан 23 сентябрь, жума куни 36 Rafale қирувчисини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашди. Бу ҳақида NDTV телеканали маълум қилди.
Битимни имзолаш маросими телеканал орқали трансляция қилинди. Мудофаа вазирлари ҳужжатларни имзолашди, лекин матбуотга бу ҳақида маълумот беришмади.

Телеканалнинг маълум қилишича, шартнома суммаси 7,8 миллиард еврони ташкил қилади.
Франция ва Ҳиндистон қирувчиларни харид қилиш ҳақида январь ойидаёқ шартнома имзолашганди, аммо ҳужжатда уларнинг баҳоси мувофиқлаштирилмаган бўлган. Франциянинг Dassault Aviation компанияси 10,5 миллиард евро нарх белгилаган. Май ойида уларнинг баҳоси 7,8 миллиард долларга туширилди. Июль ойида бу борада шартнома имзолаш режалаштирилган эди, бироқ бундай бўлмади. Сентябрь ойи бошида томонлар музокараларни якунлашгани ва яқин орада шартнома имзоланиши ҳақида маълум қилинганди.
Шартнома суммасидан ташқари, Франция ва Ҳиндистон офсетлар борасида ҳам келиша олишмаган: Франция 30 фоизда оёқ тираб олганди, Ҳиндистон эса 50 фоизни талаб қилган эди.
Манбага кўра, биринчи қирувчи Ҳиндистонга уч йил ичида етказилади, охиргиси эса - шартнома имзоланганидан етти йил ўтиб.
Мавзуга оид
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:58 / 07.02.2026
Франция ва Канада Гренландияда консулхоналар очди
09:41 / 07.02.2026
Ядро қуроли: Россия Лондон ва Парижни келишувга қўшмоқчи
12:27 / 06.02.2026