Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Google компанияси Twitter’ни сотиб олишга қизиқмоқда
Twitter бир неча технологик ва медиакомпаниялар билан ўзини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб маълум қилди CNBC.
Таъкидланишича, харидорлар орасида Google ва Salesforce.com компаниялари бор.
Маълум қилинишича, микроблоглар хизмати акциялари унинг сотилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан кейин 15 фоизга ўсган. Таъкидланишича, сотиш бўйича битим тузилишига ишонч йўқ, бироқ бир манбанинг айтишича, компанияни сотиш бўйича музокаралар йил охиригача якунланиши мумкин.
Аввалроқ Twitter директорлар кенгаши компанияни бутунлигича ёки унинг баъзи хизматларини сотишни муҳокама қилмоқчилиги маълум қилинган.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026