Жаҳон | 17:45 / 24.09.2016
7273
1 дақиқада ўқилади

Ҳалабда 2 миллион киши сувсиз қолди

БМТ шафелигида фаолият юритувчи халқаро ЮНИСЕФ гуманитар ташкилотининг маълум қилишича, Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги 2 млнга яқин аҳолиси жангларнинг давом этаётгани сабабли сув таъминотидан маҳрум бўлган. 

«Ҳалабнинг шарқий туманларида истиқомат қилувчи 250 минг аҳолига ичимлик сув етказиб берувчи Баб-ал-Найрай сув минораси зарарланган. Зўравонликлар таъмирлаш гуруҳларининг станцияни тузатиш ишларига тўсқинлик қилаяпти. Бундан ташқари, шаҳар шарқидаги Сулаймон-ал-Халабий сув станцияси ҳам ёпилган. Шаҳар ғарбидаги 1,5 млн кишига сув етказиб бериш тармоқлари ҳам тўсилган», — дейилади ташкилот хабарида. 

Ташкилотнинг қайд этишича, ичимлик сувларнинг бундай танқислиги хусусан, болалар орасида касалликларнинг авж олишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки одамлар маҳаллий қудуқлардаги ифлосланган сувларни ичишга мажбур бўлишади. 

ЮНИСЕФнинг маълум қилишича, ташкилот шаҳарда муҳтож бўлганларга ичимлик суви етказиб беришни кўпайтиришни режалаштираяпти. Бироқ, бу узоқ истиқболли муаммони ҳал этмайди. 

Мавзуга оид