Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фирибгарликда гумонланган мутахассис ушланди
Қашқадарё вилоятида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳужжатларни судга юбормасликни ваъда қилиб, эвазига 1,2 миллион сўм олган мутахассис тезкор тадбирда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Қашқадарё сув таъминоти» АЖнинг ичимлик суви тизими назорат бўлими мутахассиси С.М. фирибгарликда гумонланиб ушланди.
Терговга қадар текширув материалларига кўра, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Х.Б.дан унинг ўғли Н.Б.га нисбатан ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик бўйича расмийлаштирилган далолатномани судга юбормаслик, шунингдек, қайта ҳисоб-китоб қилиб зарарни бекор қилишни ваъда қилган.
Бунинг эвазига мутахассис 1,2 миллион сўмни ўзининг банк пластик картасига ўтказиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давомида мазкур маблағ процессуал тартибда қайтарилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
20:43 / 05.07.2026
Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
08:45 / 30.06.2026