Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Барселона" меҳмонда "Спортинг"ни тор-мор этди
"Барселона" Испания примерасининг 6-турида Хихоннинг "Спортинг" клубини меҳмонда тор-мор этди. Хихондаги "Эль-Молинон" стадионида ўтган учрашув 0:5 ҳисоби билан якунланди.
"Барса" таркибида Неймар дубль расмийлаштирди, Луис Суарес, Рафинья ва Арда Турон биттадан гол уришди. "Спортинг" кетма-кет учинчи мағлубиятга учради.
"Барса" 13 очко тўплаб, пешқадам "Реал"га етиб олди, бироқ мадридликларда битта ўйин захирада бор. "Спортинг" эса 7 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Испания Примераси. 6-тур
Спортинг Хихон – Барселона – 0:5
Голлар: Суарес, 29 (0:1); Рафинья, 32 (0:2); Неймар, 81 (0:3); Туран, 85 (0:4); Неймар, 88 (0:5).
Четлатиш: Лора, 74 (Спортинг)
Аввалроқ ўтган "Эйбар"-"Реал Сосьедад" 2:0 ҳисоби билан якунланди.
Эйбар – Реал Сосьедад – 2:0
Голлар: Ильяраменди, 57 (1:0, автогол); Бебе, 66 (2:0).
Четлатиш: Элустондо, 24 (Реал Сосьедад).
Шунингдек, айни вақтда "Атлетик" – "Севилья" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ундан сўнг Тошкент вақти билан соат 23.45да "Лас-Палмас" Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилади.
Мавзуга оид
12:16
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
16:41 / 10.03.2026