Электрокарлар тезлигига доир дунё рекорди янгиланди
Кўп йиллар давомида электрокарлар тезлигига доир барча рекордлар биргина компания - Venturi'га тегишли бўлиб келган. Ўтган душанба куни уларнинг VBB-3 электромобили ўртача тезликни соатига 549,4 километргача кўтаришга муваффақ бўлишди. Автомобилнинг қайд этилган максимал тезлиги эса соатига 576 километрни ташкил қилди.
1984 йилда асос солинган, нисбатан ёш Venturi компанияси бугунга келиб кўплаб парвозлар ва муваффақиятсиз онларни бошдан кечирди. Дастлаб у "Grand Tourisme" бозори учун автомобиллар ишлаб чиқарган, аммо компания рақобатга бардош бера олмай, 2000 йилда банкротга юз тутгани ҳақида эълон қилди. 2001 йилда компаниянинг янги президенти раҳбарлиги остида Venturi электрокарларни лойиҳалаштиришда тўхтади. Бироз кейин 2009 йилда компания Франциянинг Voxan мотоцикл ишлаб чиқарувчисини қўлга киритди ва ўшандан буён фақатгина авто ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди.
Умуман олганда, бу йил ҳам шароит жуда яхши бўлди, деб бўлмайди. Синовчи-ҳайдовчи Рожер Шрёэр қийинчиликлардан қўрқмади ва олдига қўйилган вазифани аъло даражада уддалади. Батареялар ҳисобига ҳаракатланадиган автомобиль учун соатига 576 километр тезлик - жуда яхши натижа. Мазкур автомобилнинг қудрати 3000 от кучига тенг. Бугунги кунда VBB-3 - дунёдаги энг кучли электрокар.
Мавзуга оид
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
12:14 / 11.10.2024
“Яна нечта бола йўлларда ўлиши керак?” – кўпайган авариялар ҳақида катта суҳбат
16:50 / 10.10.2024