Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинлик гиёҳвандликка қарши курашаётган полиция операциясида омон қолиш учун ўзини ўлганга солди
Филиппинлик киши гиёҳвандликка доир полиция операцияси давомида ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини ўлганга солди. Бу ҳақида Al Jazeera телеканали хабар берди.
Манбага кўра, воқеа ўтган ҳафта содир бўлган, бироқ бу эндигина маълум бўлди. Маҳаллий полициячи 28 ёшли Франциско Сантьягони гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ сақлашда гумон қилиб, терговга олиб кетди. 12 соатлик сўровдан кейин полициячи Сантьягонинг кўкрак қафаси, қўллари ва қорнига қарата ўқ узди.
Кейинчалик Сантьягони шифохонага етказишди, бу ерда у қандай қилиб шунча ўқдан кейин омон қолганини маҳаллий телеканалга айтиб берди. Маълум бўлишича, у ўзини ўлганга солиб, омон қолишга муваффақ бўлган.
Жорий йилнинг май ойида президентлик лавозимини эгаллаган Родриго Роа Дутерте гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилувчи ва уларни тарқатувчи кишиларга қарши шафқатсиз кураш эълон қилди. Полиция маълумотларига кўра, ҳукумат тепасига Дутерте келганидан буён мамлакатда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор тахминан 2,4 минг киши ўлдирилди. Дунё ҳамжамияти мамлакатдаги гиёҳвандликка қарши кураш усулларини бир неча маротаба танқид остига олди.
Мавзуга оид
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
15:09 / 24.02.2026