Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой дунёдаги энг йирик FAST телескопни ишга туширади
Хитой 25 сентябрда дунёдаги энг йирик FAST радиотелескопини ишга туширишни режалаштирган. Бу ҳақида South China Morning Post газетасида хабар берилди.
Майдони 30 футбол майдони ҳудудига тенг телескоп қурилиши 2011 йилнинг мартида йўлга қўйилган. Телескоп Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинцияси тоғларида жойлашган. Телескоп диаметри 500 метрни ташкил қилади. Тузилма периметри 1,6 километрга тенг. Лойиҳага киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 1,2 миллиард юан(тахминан 180 миллион доллар)га баҳоланмоқда. У ҳозирда энг йирик ҳисобланган 300 метрли диаметрга эга Пуэрто-Рикодаги телескопни ортда қолдиради.
Ўтган якшанба телескоп учун 30 тоннали ёритгичнинг ўрнатилиш ишлари якунланди. У телескоп юзасидан 130 метр баландликда жойлашган. Ёритгич радиотўлқинларни тўплаш учун қўлланилади, шунингдек сигнални кучайтиради.
Бундан аввал Хитой марказий телевидениеси FAST телескопининг дунёдаги энг тез компьютерларидан бири Sky Eye 1'га уланишини хабар қилганди. Унинг мақсади - бошқа сайёраларда ҳаётнинг бор йўқлигини астрономик ҳисоб-китоб қилиш ва мавҳум материяни ўрганиш. Янги телескоп Хитойнинг очиқ коинотдаги тадқиқотлар борасидаги имкониятларини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026