Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тез овқатланиш шахобчалари тармоғи KFC қовурилган каламуш иши бўйича ўз ходимларини оқлади
Тез овқатланиш шахобчалари тармоғи KFC’да қовурилган каламуш билан боғлиқ ички тергов маълумотлари маълум бўлди. Манбаларнинг айтишича, тармоқ раҳбарияти ўз ходимларининг бу воқеага алоқадорлигини инкор қилишга қарор қилган.
Воқеа москвалик Олег Понятский билан юз берган. Эркак "Принц плаза" савдо марказидаги KFC шахобчасида тамадди қилишга қарор қилган ҳамда "цезарь" салати, сэндвич, қаҳва ва стрипс (товуқ гўштидан тайёрланадиган таом) буюртма қилган. Бироқ унга товуқ ўрнига қовурилган каламуш берилган.
"Фотосуратлари чоп этилган жойни аниқлашнинг иложи бўлмади. Агар сурат синчиклаб ўрганилса, кафе ёпиқ бўлгани ҳақидаги хулосага келиш мумкин", деб айтди ресторан раҳбарияти.

Тармоқ раҳбарияти юз берган воқеани иғво деб топган. Уларнинг айтишича, KFC’да ўрнатилган қатъий стандартлар бундай нохуш воқеа бўлишига имкон бериши мумкин эмас.
Мавзуга оид
11:48 / 06.01.2023
Келаётган шанба куни! Янги KFC Беруний ресторанимизнинг тантанали очилиши!
11:00 / 23.12.2022
KFC Sergeli Drive’га хуш келибсиз!
13:41 / 18.04.2022
Кеч келган муваффақият: 40 жойда ишлаб, кексайганда жаҳонга машҳур бўлган тадбиркор
11:13 / 26.08.2021