Жаҳон | 20:10 / 25.09.2016
8822
1 дақиқада ўқилади

Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари Тинч океанида машғулотлар ўтказди

Хитой армиясининг турли турдаги 40 дан кўпроқ самолёти Тинч океанининг ғарбий қисмидаги ҳаво ҳудудида машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда 25 сентябрда Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари расмий вакили Шэнь Цзинькэ маълум қилди.  

Расмий вакил машғулотларда H-6K стратегик бомбардимончилари, Су-30 қирувчи самолётлари ва ҳавода ёнилғи қуювчи самолётлар иштирок этганини маълум қилди. Машғулотлар давомида денгиз устида ҳарбий ҳаракатлар. ҳавода ёнилғи қуйиш малакалари сайқалланди.

Шэнь Цзинькэ, шунингдек, қирувчи ва бомбардимончи самолётлар Шарқий Хитой денгизи устидаги ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг таниқлик ҳудудида патруль парвозини амалга оширганларини маълум қилди. Бу ҳудуд Дяоюйдао (Сенкаку) ороллари устидаги ҳаво ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Бу ороллар Япония ва Хитой ҳудудий баҳсига сабаб бўлиб келмоқда. Пекин бу ҳудудда Хитойнинг рухсатисиз пайдо бўладиган самолётларга қарши мудофаа чораларини кўришидан огоҳлантирган. 

 

Мавзуга оид