Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 декабрда Қирғизистонда референдум ўтказилиши мумкин
© Fotolia
Қирғизистон парламенти 29 сентябрь кунги мажлисида мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиш бўйича умумҳалқ референдумини ўтказиш муддатини 4 декабрга тайинлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда, қонун чиқарувчи орган матбуот хизматига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги маълум қилган. Референдум ўтказишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига киритилган.
Мамлакат президенти етакчилигидаги қатор партиялар Қирғизистон конституциясини ўзгартириш ташаббусини илгари суришган. Аслида, Венеция комиссияси томонидан маъқулланган ва 2010 йилги умумхалқ референдумида қабул қилинган ҳозирги конституциясида уни 2020 йилгача ўзгартишни тақиқловчи модда мавжуд.
Аммо, ташаббускор гуруҳнинг фикрича, "ўзгаришлар Қирғиз республикаси суверенинети ва мустақиллиги, мамлакат парламентини мустаҳкамлашга, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қоидаларига, шунингдек, суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ислоҳотини ўтказиш учун конституция асосларини барпо этишга хизмат қилади", — дейилади қонун лойиҳасида.
Қайд этилишича, Асосий қонунни ўзгартиришга қарши "мораторий" фақатгина мамлакат парламентига тегишлидир. Қирғизистон халқининг ваколати эса, "давлат ҳокимиятининг ягона манбаи сифатида", "ҳеч қандай норматив-ҳуқуқий акт" билан чекланмаган ва референдум орқали конституцияга ўзгартириш кирита олади.
Мавзуга оид
17:19 / 05.02.2026
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
21:14 / 04.02.2026
АҚШ узоқ вақт давомида Марказий Осиёга етарлича эътибор бермади – Гор
20:49 / 02.02.2026
Европарламентда Европа Иттифоқининг Қирғизистонга нисбатан сиёсати танқид қилинди
13:10 / 02.02.2026