Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда дунёдаги илк хусусий космодром қурилиши якунланди
Янги Зеландиянинг Кристчёрч шаҳри яқинидаги Каторет бурнида RocketLab фирмаси томонидан хусусий космодром қурилиши ишлари якунланди. Бу дунёдаги энг биринчи хусусий космодромга айланди.
Қурилиш ишлари 2015 йилнинг декабрида бошланганди. RocketLab душанба куни қурилиш ишлари якунлангани ҳақида эълон қилган. Компания бу мажмуадан ўзининг "Электрон" ракеталарини учиришни мўлжалламоқда. Бу ракеталар космосга кичик сунъий йўлдошлар ҳамда бошқа ҳажми катта бўлмаган юклар олиб чиқади. "Электрон" ракетасининг илк синов учиши шу йилнинг охиригача амалга оширилиши мўлжалланган.
RocketLab ойига 4-5та ракета учиришни режалаштирмоқда, бир ракета учириш нархи 5 миллион доллар бўлади. Нархнинг пастлиги бу тез-тез қилиб турилиши, космодромнинг муваффақиятли жойлашуви, ракета қуришнинг янги технологияси ҳамда ракета қурилиши ва инфратузилманинг бир жойдалиги билан боғлиқ ҳисобланади.
Space.com портали хабарига кўра, Техас штатида ҳам Blue Origin компаниясининг хусусий космодроми мавжуд, аммо бу мажмуадан фақат суборбитал учишларда фойдаланилади. Шунингдек, Техасда SpaceX компанияси хусусий космодром қуриш ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
23:46 / 22.09.2025
Янги Зеландия аҳолиси бир кечада «695 миллиардга» етди
20:17 / 11.08.2025