Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
Янги Зеландияда «Фаберже» тухуми кўринишидаги туморни ўғирлаш иши тергов қилинмоқда. Гумонланувчи олтин ва бриллиантдан ясалган заргарлик буюмини ютиб юборган.
Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида яшовчи шахс ўта ғайриоддий усулда ўғирлик қилишда айбланмоқда: у заргарлик дўконида тухум шаклидаги «Фаберже» медалёнини ютиб юборгани айтилмоқда, тақинчоқнинг қиймати 33 585 Янги Зеландия доллари (19 300 АҚШ доллари)га тенг бўлган.
28 ноябр куни тушдан кейин Окленд марказидаги Partridge Jewellers заргарлик дўконидан полицияга қўнғироқ бўлган. Ходимлар мижозлардан бири кулонни қўлига олиб, ютиб юборганини айтишган. Бир неча дақиқа ўтиб 32 ёшли ушбу эркак дўконнинг ўзида қўлга олинган. У тиббий кўрикдан ўтган ва ҳозирда ҳибсда сақланмоқда. Полиция маълумотларига кўра, ютиб юборилган қимматбаҳо тумор ҳали топилмаган. Guardian хабарига кўра, ушбу шахсга қимматбаҳо зийнатни ўғирлаш бўйича айблов қўйилган.
Ушбу тақинчоқ Жеймс Бонд ҳақидаги филмлардан биридан илҳомланган. «Фаберже» тухуми ўғирланиши атрофидаги воқеаларга бағишланган ва Octopussy («Саккизоёқ») деб номланган ушбу филм 1983 йилда ишланган (филм номи Бонднинг навбатдаги маъшуқаси, қимматбаҳо тошлар контрабандаси билан шуғулланган циркчи қиз лақабидан олинган).
Fabergé сайтида кўрсатилишича, ютиб юборилган кулон 18 каратли олтиндан тайёрланган бўлиб, 60 та оқ бриллиант ва 15 та кўк сапфир билан безатилган, тухум ичида мўъжаз саккизоёқ яширинган бўлиб, унинг кўзлари иккита қора бриллиантдан ясалган.
Гумонланувчи 8 декабр куни суд олдида жавоб беради.
ОАВ маълумотларига кўра, ушбу шахс 12 ноябр куни ҳам худди шу заргарлик дўконидан iPad ўғирлашда, шунингдек, кейинги куни хусусий уйдан жами қиймати 100 долларлик буюмларни ўғирлашда айбланмоқда.
«Фаберже» – икки асрдан кўпроқ вақт муқаддам Россия империясида ташкил этилган ва император уйи буюртмаси асосида қимматбаҳо тошлар ва металлардан ясалган тухумлари билан машҳур бўлган дунёга машҳур заргарлик бренди ҳисобланади.
Инқилобдан кейин Фабержелар оиласининг бир қисми Парижга кўчиб кетган. 2007 йилдан бери бренд Fabergé Ltd компаниясига тегишли. Бренд сайтидаги маълумотларга кўра, 2025 йилда Fabergé Ltd. Лондондаги технологик тадбиркор ва венчур инвестор Сергей Мосуновга тегишли бўлган Американинг SMG Capital инвестиция компаниясига сотилган.
Мавзуга оид
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
23:46 / 22.09.2025
Янги Зеландия аҳолиси бир кечада «695 миллиардга» етди
20:17 / 11.08.2025
Янги Зеландия Фаластин давлатини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда
21:05 / 02.04.2025