Австралия осмонида метеорит портлагани тахмин қилинмоқда
Австралия осмонида кузатилган ёрқин портлаш ва баланд шовқинли товуш манбаси метеорит бўлгани эҳтимол, дея хабар қилмоқда ABC телеканали экспертларга таянган ҳолда.
Австралиянинг Квинсленд шаҳри аҳолиси 26 сентябрь куни кечқурун осмонда ёрқин жисмнинг учишига гувоҳ бўлишган. Айрим гувоҳлар эса, портлашга ўхшаш баланд товушни эшитишганини таъкидлашган. Тахминларга кўра, бу метеорит бўлиши мумкин.
Astro Space News журнали муҳаррири Дэйв Ренекенинг фикрича, ёрқин чақмоққа Ер атмосферасига кирган метеорит сабаб бўлган.
"Улар сониясига 30-60 км тезликда ҳаракатланади, шу сабаб улар атмосфера қатламига кирганида жуда ҳам қизиб кетади", — дея эксперт сўзларини келтиради телеканал.
Австралиянинг SBS телеканалининг хабар қилишича, полиция фуқаролардан кўпсонли мурожаатлар бўлганини тасдиқлаган, бироқ метеоритлиги тахмин қилинаётган жисмдан етказилган сезиларли талофат хусусида бирон маълумот келтирмаган.
"Бу осмондаги митти қуёшга ўхшаган ёрқин пуфак шаклидаги жисм эди", — дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашган маҳаллий фуқаро ABC Local Radio билан суҳбатда.
Мавзуга оид
15:19
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024