Олимлар: Қишлоқ хўжалик ўсимликлари иқлимдаги ўзгаришлар натижасида бутунлай йўқолиши мумкин
Дон маҳсулотлари иқлимнинг шиддат билан ўзгаришига чидамсиз бўлиб чиқди, шу боис улар келажакда Ер юзидан йўқолиши мумкин.
Глобал исиш дон маҳсулотларининг унга мослашишига нисбатан бир неча минг карра тез ривожланмоқда. Бу эса инсонларни егулик билан таъминловчи ўсимликларнинг йўқолиш хавфини пайдо қилади. Biology Letters журналида чоп этилган мақола муаллифлари ана шундай хулосага келишган.
Тадқиқот муаллифлари бу жараёнларни айнан дон маҳсулотларига нисбатан ўрганиб чиқишди, зеро улар инсонлар истеъмол қилувчи таомларнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Дон маҳсулотларига буғдой, гуруч, маккажўхори, арпа, сули ва шакар қамиш киради. Инсон истеъмол қилувчи калорияларнинг ярмидан кўпини айнан дон маҳсулотлари ташкил қилади.
Вьенс ва унинг ҳамкасблари 236 хил дон маҳсулотини ўрганиб чиқишди ҳамда уларнинг ўзгаришларга чидамлилигини баҳолашди. Олимлар бугунги кундаги иқлимнинг ўзгариш суръати дон маҳсулотларининг экологик мослашуви суръатидан 5000 карра тез эканлиги ҳақидаги хулосага келишди.
Бир неча ўн йиллардан кейин улар янги шароитга мутлақо чидамсиз бўлиб, йўқолиб кетиши мумкин. Муаллифлар бу жараёнларнинг истиқболларини қишлоқ хўжалиги ва инсониятни егулик билан таъминлаш нуқтаи назаридан кўриб чиқишмади, бироқ бу бутун биосфера учун "даҳшатли асоратлар"га олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024