Жаҳон | 23:24 / 29.09.2016
6437
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ироқ ва Сурияда ИШИДнинг 18 етакчиси йўқ қилинганини маълум қилди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиазарбалари натижасида охирги 30 кун ичида ИШИДнинг 18 етакчиси йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

АҚШ қуролли кучларининг Ироқ ва Суриядаги қўмондонлиги вакилининг айтишича, зарбалар ИШИДнинг қўмондонлари, хорижий ёлланма жангарилари, координаторлари ва информаторларига қаратилган бўлган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид