Жаҳон | 20:26 / 19.06.2026
3631
2 дақиқада ўқилади

Эрон яна Ҳўрмуз бўғози ёпилганини эълон қилди

Эрон яна Ҳўрмуз бўғози ёпилганини ва тинчлик музокаралари тўхтатилганини эълон қилди. Эрон АҚШ ва Исроил талабларни бажармагунча бўғоз ёпиқ қолишини маълум қилди.

Фото: Uncredited/AP/dpa

BILD хабарига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) минтақадаги кемаларга бўғозга яқинлашмаслик ҳақида тегишли огоҳлантириш ва буйруқ берган.

«Исроил қўшинларининг Ливандан олиб чиқилиши, денгиз блокадасининг тўлиқ бекор қилиниши ва Америка аскарларининг Форс кўрфази ҳамда минтақадан олиб чиқилиши Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишувнинг асосий шартларидан бири бўлгани сабабли, бошқа икки шарт бажарилмагунча Ҳўрмуз бўғози ёпиқлигича қолади», деб таъкидлади ИИҚК.

Шу билан бирга, Теҳрон кемалар камида 48 соат олдин транзит учун ариза топширган тақдирда бўғоздан ўтиши мумкинлигини таъкидлади. Улар фақат белгиланган талабларга риоя қилинган тақдирдагина маъқулланади.

Ўз навбатида, АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғози ёпилгани ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

«Биз учрашувга умидсизлик туфайли бормаганимиз нотўғри, умидсизликка Эрон тушди. Уларнинг куни битди! 60 кунлик муддат тугашини кутамиз. Улар бир цент ҳам, ҳатто ўн цент ҳам олмайди», деди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

14 июнь куни АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича доиравий келишувга эришганини маълум қилди. Хусусан, Эроннинг Америка томонидан қамал қилиниши бекор этилиши ва кемаларнинг Ҳўрмуз бўғозидан ўтиши тикланиши кутилган эди.

Ҳадли битим шартлари орасида Эронга сармоя жалб қилиш учун мўлжалланган 300 миллиард долларлик хусусий фонд ташкил этиш ҳам кўзда тутилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид