Жамият | 18:12 / 29.09.2016
6129
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Ҳалабдаги 600 нафар жароҳатланган киши эвакуация қилинишга муҳтож

Ҳалабдаги юзлаб жароҳатланган сурияликлар қамалдаги ҳудуддан эвакуация қилиниши керак. Бу ҳақда БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус элчиси ўринбосари Рамзи Эзелдин Рамзи айтиб ўтган.

"Ҳозирча аниғи шуки, 600 нафар жароҳатланган кишига зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарур", деган у.

У бугунги кунда бундай эвакуация қилишлар долзарблиги ошгани ҳақида айтиб ўтган.

Бундан олдинроқ, жангарилар Ҳалабга кимёвий қурол билан ҳужум қилмоқчилиги ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид