Жаҳон | 15:40 / 29.09.2016
10704
2 дақиқада ўқилади

Экологлар бонг урмоқда: Ер сайёрасидаги ис гази кўрсаткичи 400 ppm даражасидан ошиб кетди

2016 йил сентябрь ойида Ер атмосферасидаги СО2 гази (ис гази) улуши белгиланган меъёр 400 ppm (миллионга бир) рақамини ортда қолдирган. Бу эса, ривожланган мамлакатларнинг Ер умумий ҳароратини 2 даража кўтарилишига йўл қўймаслик бўйича зиммаларига олган мажбуриятлари ижросини шубҳа остига қўяди. Бу ҳақда, Scientific American журнали олимлар фикрига таянган ҳолда сўз юритмоқда

Бу рақам аввал ҳам бир неча бор юқорига кўтарилган, бироқ сентябрь ойи одатда, Шимолий ярим шардаги СО2 миқдори энг паст ой ҳисобланган. Бу ҳолат яшил ўсимликларнинг сентябрга келиб, ҳаводаги ис газларини қайта ишлашга муваффақ бўлиши билан изоҳланади. Шу сабабли, айтиш мумкинки, агар 400 ppm сифатида белгиланган меъёр айнан сентябрь ойида кўтарилса, айтиш мумкинки, бошқа ойларда бу рақам ҳеч қачон пасаймайди. 

«Октябрь ойида бу кўрсаткич сентябрга қараганда камайиши мумкинми? Йўқ, умуман мумкин эмас, — дейди ўз саволига ўзи жавоб берган Сан-Диего океаншунослик институти ходими Ральф Килинг. — Қисқа пасайишлар кузатилиши эҳтимол, аммо ойлик ўртача рақамлар 400 ppm меъёридан ортиқ бўлади».

Мавзуга оид