Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғарб ОАВ: АҚШ Сурия қўшинларига ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда
АҚШ маъмурияти Суриядаги ноҳукумат қўшинларини ҳарбий қўллаб-қувватлашни кучайтириш вариантлари, жумладан Сурия расмий қўшинларига зарбалар бериш имкониятини ўргана бошлади. Бу ҳақда АҚШ маъмуриятидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Манбаларнинг айтишича, ушбу масала муҳокамаси мутахассислар томонидан олиб борилмоқда ва АҚШ президенти маъқулловига ҳали аниқ таклифлар билдирилмаган.
Ушбу қарорга АҚШ Россия билан Сурия масаласи бўйича муносабатларда кескинлик вужудга келганини айтгандан кейин қабул қилинган. АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатда АҚШ Сурия бўйича ҳамкорликни тўхтатмоқчи эканлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026