19:42 / 30.09.2016
6023

АПЛнинг жорий мавсумида энг кам сэйв амалга оширган дарвозабонлар аниқланди

«Челси» жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида сэйвлар амалга ошириш бўйича энг ёмон натижани қайд этиб турибди.

Бельгиялик дарвозабон аниқ зарбаларнинг 47,1 фоизинигина бартараф этган. Бу шуни англатадики, унинг дарвозасига йўлланган ҳар иккинчи зарба голга айланаверган.

Шунингдек, «Миддлсборо» дарвозабони Виктор Вальдес (50 фоиз) ҳамда «Саутҳемптон» дарвозабони Фрейзер Форстер (53,9 фоиз) ҳам қуйи учликда.

Энг яхши натижалар эса «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» жамоалари дарвозабонлари Клаудио Браво ҳамда Уго Льорис томонидан қайд этилган. Уларнинг кўрсаткичлари бир хил: 77,8 фоиз.

Англиялик дарвозабонлар орасида эса энг яхшиси «Бёрнли» дарвозасини қўриқловчи Томас Ҳитон бўлиб турибди. У ўз дарвозасига аниқ йўлланган зарбаларнинг 76,5 фоизини қайтарган ва фақат Браво ҳамда Льорисдан ортда қолган.

Top