19:32 / 03.09.2018
7930

ФИФА йилнинг энг яхши дарвозабони совринига уч нафар номзодни эълон қилди

ФИФА 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун курашадиган уч нафар номзодни эълон қилди.

Улар - Тибо Куртуа (Бельгия терма жамоаси, «Челси»/«Реал»), Уго Льорис (Франция, «Тоттенҳэм») ва Каспер Шмейхель (Дания, «Лестер Сити»).

Куртуа Бельгия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритиб, мусобақанинг энг яхши посбони деб топилган эди. Льорис Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди. Шмейхель Дания терма жамоаси билан чоракфиналгача етиб борди ва Хорватияга пенальтилар сериясида ютқазди.

Ғолиб номи 24 сентябрь куни Лондонда ўтказиладиган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Top