Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг АҚШдаги элчихонасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Фото: © Flickr
Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Ҳалабдаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан экстремистларнинг норозилик намойиши ўтказиш таҳдиди сабабли хавфсизлик чораларини кучайтирди.
Россия элчихонасининг матбуот котиби россияликларни АҚШда жуда эътиборли бўлишга чақирди.
"Биз хавфсизлик чораларини кучайтирдик. Россиялик фуқароларга одамлар гавжум жойлардан сақланиш, огоҳ бўлиш ва Россия ташқи ишлар вазирлиги тавсияларига амал қилиш тавсия қилинади", деб айтди матбуот котиби.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлигида бир қатор, жумладан исломчи ташкилотлар Суриянинг Ҳалабидаги янги жанговор ҳаракатларга қарши 30 сентябрда "Бутунжаҳон нафрат ва норозилик куни"ни ўтказишга чақирганларидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026