Спорт | 22:41 / 01.10.2016
4922
1 дақиқада ўқилади

Каванининг дубли ПСЖга "Бордо" устидан ғалаба келтирди

Франция чемпионатининг 8-турида ПСЖ жамоаси уйда "Бордо"ни қабул қилди ҳамда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Парк де Пренс"да бўлган учрашувнинг 3-дақиқасида Эдинсон Кавани ҳисобни очишга эришди. Уругвайлик ҳужумчи 30-дақиқада ҳам яна гол урди. Натижада, Кавани киритган иккита гол ПСЖга ғалаба тақдим қилди. Бу ғалабадан кейин ПСЖнинг очколари сони 16тага етди ва жамоа 2-ўринга кўтарилди. "Бордо" эса 13 очко билан 5-ўринда қолди. 

Франция - Лига 1. 8-й тур

ПСЖ (Париж) – Бордо (Бордо) – 2:0

Голлар: Кавани, 3 (1:0); Кавани, 30 (2:0).

Огоҳлантиришлар: Менье, 51 – Паллуа, 87.

манба:tribuna.uz

Мавзуга оид