Ўзбекистон | 20:40 / 02.10.2016
22470
7 дақиқада ўқилади

Ҳафталик дайжест: Ўзбекистон ва халқаро майдонда рўй берган энг сара воқеа ва ҳодисалар

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.
 

26 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 25 сентябрида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.

Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизматга унвонидан қатъи назар 5 йил муддатга қабул қилиш тартиби жорий этилди.

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон афроамерикаликлар орасида ўзининг республикачи рақиби Дональд Трампга нисбатан анча юқори нуфузга эга эканлиги маълум бўлди.

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Ла Лига 6-турида«Лас-Пальмас»га қарши (2:2) кечган учрашувда захирага олингани учун бош мураббий Зайнидин Зиданга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатган.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>> батафсил.

27 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати» га ўзгартишлар киритилди.

Ўзбекистон ички ишлар идоралари ходимлари куч ишлатмасдан, жамоат тартибини бузмасдан ўтказилаётган ғайриқонуний йиғилишлар, митинглар, намойиш, оммавий чиқиш ва пикетларни бартараф этишда махсус воситалар, шу жумладан, газли ва шикастлантирувчи қурол қўллаши тақиқланади.

Пентагон раҳбари Эштон Картер Россия дунёда ядровий барқарорликни сақлаш тамойилига амал қилмаслигини ва "Россия ҳамда Шимолий Корея АҚШга ядровий хавф солади", деб ҳисоблашини айтди.

Американинг "Yes California!" ҳаракати штатнинг АҚШдан ажралиб чиқиш масаласи бўйича референдум ташкил қилишни режалаштирмоқда. Мазкур ҳаракат етакчиси Луис Маринелли Москвада бўлиб ўтган "Миллатлар мулоқоти" форуми якунларига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди.

АҚШнинг Google компанияси YouTube Go иловасини тақдим этди. Мазкур илова ёрдамида видеохостинг хизматидан видеолавҳаларни телефонга юклаб, сўнгра уни Bluetooth воситасида тарқатиш мумкин бўлади.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>> батафсил.

28 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон пойтахтида фаолият юритувчи тўртта йирик тиббиёт-даволаш муассасаси қайта ташки этилади, хусусан Республика миқёсидаги тиббий марказлардан бири тугатилади.

Давос Бутунжаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган 2016-2017 йилги Глобал рақобатбардошлик ҳисоботи эълон қилинди.

«Шиба» шифохонаси тиббий ходимлари Исроилнинг собиқ президенти Шимон Переснинг ўлимолди оғриқларини, азобларини енгиллаштириш учун қўлларидан келган барча ишни қилишди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>> батафсил.

29 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида 1 октябрдан бошлаб янги ойлик йўл чипталарини киритишни маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, шу билан бир вақтда бош вазир Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятига ташрифни амалга оширди.

2016 йил сентябрь ойида Ер атмосферасидаги СО2 гази (ис гази) улуши белгиланган меъёр 400 ppm (миллионга бир) рақамини ортда қолдирган.

Германиянинг Volkswagen компанияси Париж автосалонига муқобил бошқаришга эга электромобиль концептини келтирди.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши расмий ўйинлар олдидан ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>> батафсил.

30 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

Словакияда истиқомат қилувчи 19 ёшли Ева ва 20 ёшли Лукаснинг тўйида олинган видеотасвир Youtube'нинг хитига айланди.

Milliy телеканали ижодкорлари томонидан янги видеоролик тайёрланди.

АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель, уларнинг таъбири билан айтганда, Россия ва Сурия ҳукуматининг мамлакат шарқидаги Ҳалаб шаҳрига бераётган варварларча ҳаво зарбаларини қоралашди.

Париж автосалонида яқин келажакда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган автомобиллар намуналари намойиш этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Россиянинг «Краснодар» клубида сафида 29 сентябрь оқшомида Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Франциянинг «Ницца» жамоасига қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>> батафсил.

1 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Шу йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Юнусобод ва Мирзо-Улубек туманларига ташриф буюрган эди.

Тошкент шаҳрида Мустақиллик шоҳ кўчаси билан туташувчи йўлларнинг аввал ёпилган қисмлари очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров MH17 рейси фалокати учун халқаро комиссия ҳисоботи билан боғлиқ ҳолда узр сўрашдан бош тортди. Ҳисоботга кўра, самолёт уриб туширилган "Бук" ракета мажмуаси Донбассга Россиядан келтирилган, сўнгра яна қайтариб олиб кетилган.

АҚШлик аёл Саудия Арабистони подшоҳлигига қарши аризаси билан Америка судига мурожаат қилган. Бу ҳодиса, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига шундай ариза топширишга рухсат берувчи қонун қабул қилинганидан икки кун ўтгач, юз берган.

Samsung Electronics компанияси янги авлод Galaxy A8 смартфонини расман тақдим этди. У ўтган йилнинг ўрталарида сотувга чиқарилган ва компаниянинг энг ингичка смартфони бўлиб турган Galaxy A8 ўрнини эгаллайди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>> батафсил.

Мавзуга оид