00:08 / 02.10.2016
4103

Британиялик Льюис Хэмилтон Малайзия Гран-приси саралаш босқичини ютди

Малайзиядаги "Сепанг" автодромида "Формула-1" автопойгасининг Малайзия Гран-приси саралаш босқичи ўз якунига етди. Саралашда биринчи ўринни ва ўз фаолиятидаги навбатдаги поул-позишнни "Мерседес" пойгачиси Льюис Хэмилтон қўлга киритди.

Хэмилтоннинг натижаси 1 дақиқа 32,850 сонияни ташкил қилди. Унинг жамоадоши Нико Росберг 2-ўринни (1.33,264) ва 3-ўринни голландиялик Макс Ферстаппен (1.33,420) эгаллади.

Асосий пойга 2 октябрда Тошкент вақти билан 12:00да бошланади.

 

Top