Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:31 / 02.10.2016
8926
1 дақиқада ўқилади
Сурия армияси жангариларга Ҳалаб шарқидан чиқиб кетишга йўл қўйиб беришни ваъда қилди
Сурия армияси жангариларга мурожаат қилиб, Ҳалаб шаҳрининг шарқий қисмидан кетишга чақирди. Айни вақтда бу ҳудуд Сурия армияси томонидан қамалда қолган.
"Қуролли кучлар қўмондонлиги барча жангариларни Ҳалабнинг шарқий қисмидаги кварталларни тарк этишга чақиради. Бу орқали ҳудуддаги тинч аҳоли вакиллари, аёллар ва болалар омон қолиши таъминланиши мумкин", дея мурожаатдан парча келтирган SANA.
Қўмондонлик чекиниш вақтижа жангариларга ҳужум қилмасликни ваъда қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш