Спорт | 02:09 / 03.10.2016
9940
2 дақиқада ўқилади

"Барселона" кетма-кет иккинчи бор "Сельта"да 4та гол ўтказиб, мағлуб бўлмоқда

Испания Примерасининг 7-турида “Барселона” сафарда “Сельта”га қарши баҳс юритди. Голларга бой бўлган учрашувда каталонияликлар 4:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Учрашувнинг 1-бўлимидан “Сельта” амалдаги чемпион дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритишди. Иккинчи бўлимда Пике дубли ва Неймарнинг пенальтидан киритган голига мезбонлардан Эрнандес 1та гол билан жавоб қайтарди.

Маълумот учун, "Барселона" ўтган мавсумдаги сафар ўйинида ҳам "Сельта"дан 4та гол ўтказиб, мағлуб бўлган эди. 

Ушбу учрашувдан сўнг “Барселона” 13 очко билан 4-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Сельта” 10 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда бормоқда.


Испания - Примера. 7-тур
“Сельта” (Виго) – “Барселона” (Барселона) – 4:3
Голлар: 
Систо, 22 (1:0); Аспас, 31 (2:0); Матьё, 33 (3:0, автогол); Пике, 58 (3:1); Неймар, 64 (3:2, пен); Эрнандес, 77 (4:2); Пике, 87 (4:3).
Огоҳлантиришлар: Мальо, 63 – Бускетс, 45; Пике, 74; Суарес, 88.

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид