Facebook иш костюмидаги мушук сурати учун блогернинг аккаунтини блоклаб қўйди
Ҳиндистонлик блогер Варун Кришнаннинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси иш костюмидаги сурат учун тармоқ маъмурияти томонидан блоклаб қўйилди. Бу ҳақида душанба куни Mashable хабар берди.
Кришнаннинг сўзларига кўра, дўстига қизиқарли сурат юборганидан сўнг унинг саҳифаси ўчириб ташланган.
«Мен WhatsApp'да дўстларим билан мулоқот қилдим ва менга мушукнинг суратини жўнатишди. У жуда ҳам ёқимли эди ва мен дарҳол суратни ўз дўстимга юбордим», — деган у.
«Сурат юборилгач, Facebook Кришнандан ўз шахсий маълумотларини қайтадан киритишини талаб қилган. Нима бўлаётганини тушунгунимга қадар, менинг барча девайсларим ижтимоий тармоқдан ўчиб кетган эди. Ҳаттоки, компьютерда саҳифам блокланган эди. Кейин Messenger дастури орқали менга Facebook'дан ўчиб кетганим ҳақида хабар келди. Менинг барча ёзувларим, суратларим йўқолиб қолди. Мушукнинг сурати туфайли улар бир неча сония ичида тармоқдаги барча менга тегишли нарсаларни бутунлай ўчириб ташлашди», деб қўшимча қилди блогер.
Натижада, Facebook Кришнаннинг саҳифасини қайта тиклади, бироқ улар аккаунт нима сабабдан блоклаб қўйилганини тушунириб беришмади, шунчаки сурат (айнан қайси бирилиги маълум эмас) ижтимоий тармоқнинг фойдаланиш шартларига зид келишини айтиб ўтишган.
Mashable ходимлари блокланишнинг асосий сабаби деб оригинал фотосуратдаги мушук орқасида жойлашган ва жуда хира кўринувчи ёзувни тахмин қилишмоқда.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
20:37 / 11.10.2024