Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Луис Энрике: «Мағлубиятдаги асосий айбдор менман»
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Сельта"дан учралган (3:4) мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда биз бирорта ҳам яккакурашларда ғалаба қозонмадик ва бўш худудлардан фойдалана олмадик. Тўпни кўпроқ назорат қилмадик ва позицияларни танлашда нотўғри йўналишда кетдик.
Танаффусдан кейин жамоа ўзига келди, бироқ тўртинчи гол барчасини ўлдирди. Натижа мени ҳайрон қолдирмади, учта голни биз ўзимиз урдик, тўртинчисини гапиришдан фойда йўқ.
Мағлубиятда асосий айбни ўз зиммамга оламан. Биз жамоа сифатида ғалаба қозонамиз ва мағлубиятга учраймиз, бироқ ютқазилган ўйинларда ҳар доим асосий айбдор менман. Мавсум энди бошланмоқда, ҳали олға интилишда давом этамиз", - дейди Энрике.
Манба: Tribuna.Uz
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026