Спорт | 15:56 / 04.10.2016
5192
2 дақиқада ўқилади

ОАВ Москванинг ЦСКА жамоаси сотилиши мумкинлигидан хабар топди

Москванинг ЦСКА жамоаси президенти Евгений Гинер жамоани сотиш ҳақида ўйламоқда. Бу хақда армиячилар клубидаги манбага асосланган ҳолда "Советский Спорт" хабар тарқатган.

"Гинернинг бошида ЦСКАни сотиш фикри пайдо бўлган", деган манба.

"Гинер Россия футбол жамоатчилигида катта нуфузга эга шахс ҳисобланади. У клубда бундан ҳам муҳим ўринни эгаллайди, усиз жамоани бошқариш жуда қийин бўлади", дея қўшимча қилинган хабарда.

Гинер молиявий муаммолар туфайли ЦСКАни сотишга мажбур бўлаётгани айтилган. Хабар қилинишича, 2015/16 йилги мавсум учун футболчилар олдида қарздорлик бор. Қайд этиш керакки, ўтган мавсумда жамоа яна бир марта Россия чемпионатида ғолиб чиққанди.

Гинер 2001 йилдан буён ЦСКА президенти ҳисобланади. Бу вақт давомида клуб 6 марта Россия чемпионлигига, 7 марта - Россия Кубогига, 6 марта - Россия Суперкубогига, 1 марта - УЕФА Кубогига эга чиққан. Сентябрь ойида ЦСКАнинг янги, 30 минг томошабинга мўлжалланган стадиони фойдаланишга топширилганди.

Мавзуга оид