Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Луис Суарес "Барселона"дан ўзи учун қанча маош талаб қилаётганлиги маълум бўлди
"Барселона"нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар билан янги шартнома имзолаши мумкин. Айни пайтда "Барселона" Суаресга янги шартнома тайёрламоқда. Унинг айни пайтдаги шартномаси муддати 2019 йилнинг ёзида поёнига етади.
Уругвайлик ҳужумчи ҳам "Барселона" билан янги шартнома имзолашга қарши эмас. Бироқ Суарес "Барселона"дан йилига 16 миллион евро маош талаб қилмоқда. Ҳозирда унинг клубдаги йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил қилади.
Sport.es нашри берган маълумотга кўра, Суарес жамоадоши Неймардан кам маош олишни истамаяпти. Неймар "Барселона"да йилига 16 миллион евро маош олади. Клубда энг кўп маошни эса Лионель Месси олади. Аргентиналик ҳужумчининг маоши 21,2 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Луис Суарес жорий мавсум Испания чемпионатида 7 учрашувда майдонга тушган ва 5 та гол киритган. Неймарнинг ҳисобида эса 5 та ўйинда урилган 4 та гол бор.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026