Жаҳон | 20:07 / 05.10.2016
5985
2 дақиқада ўқилади

Туркия қуролли кучлари бош штаби: Анқара Ҳалабда жанговар операциялар ўтказмаган

Фото: REUTERS

Туркия Ҳалабда жанговар операциялар ўтказмаган, унинг авиацияси ҳаракатлари оқибатида Сурияда фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаган. Бу ҳақда 5 октябрда Туркия қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.

Ҳарбийлар "ОАВнинг бугунги операциялар оқибатида тинч аҳоли ўлгани ҳақидаги хабарини очиқчасига иғво" деб атадилар. "Минтақада зарбалар бериш учун нишонлар жуда синчковлик билан танланади ва бир неча маротаба текширилади", деб маълум қилди бош штаб.

"Баъзи манбаларнинг биз томондан Ҳалабда ўтказилган операция ҳақидаги маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бизнинг бунга умуман алоқамиз йўқ", дедилар ҳарбийлар. Аввалроқ баъзи туркий тилдаги ОАВ Сурия мухолифатидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда турк ҳарбий-ҳаво кучларининг авиазарбалари оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлганини маълум қилган.

Бош штаб "бугун "Эвфрот қалқони" операцияси доирасида Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Суриянинг Актарин ва Кабтан туманларида амалга оширилган ҳаракатлар натижасида ИШИДга тегишли қўмондонлик пункти ва 4 та бино йўқ қилинганини" маълум қилди.  

 

Мавзуга оид