Жаҳон | 12:15 / 06.10.2016
8406
1 дақиқада ўқилади
Германия Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишни муҳокама этмоқда
Германия ҳукумати Суриядаги вазиятнинг чигаллашаётгани туфайли Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Ангела Меркель ҳукумати Москванинг араб республикасидаги сиёсатини ўзгартиришга мажбур қилувчи чораларни ишлаб чиқмоқда. ГФР ҳукуматининг Россия билан алоқалар бўйича вакили Гернот Эрлер ZDF телеканалига берган интервьюсида бу мавзу кўриб чиқилаётганини тасдиқлаган.
Таъкидланишича, янги аксилроссия санкцияларини жорий қилиш муҳокамаси илк босқичдадир.
Аммо, Германия ТИВ расмий вакили шу хусусда берилган саволга, бундай таклиф билдирган кишини билмаслигини айтган.
Мавзуга оид
12:03 / 31.10.2024
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна икки компанияга қарши санкция киритди
11:10 / 31.10.2024
АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш ўринбосарига қарши санкциялар киритди
13:10 / 22.10.2024
Politico: ЕИда РФга қарши санкциялар бўйича муҳокама қайта бошланади
15:50 / 17.10.2024