Ўзбекистон ТИВда KOICA президенти билан учрашув бўлиб ўтди
5 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Сик билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Ким Ин Сик Самарқанд шаҳрида Профессионал таълим марказининг очилиш маросимида иштирок этиш учун KOICA делегациясига бош бўлиб Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва KOICA ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикчиликнинг умумий устувор йўналишлари нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
KOICA делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда Самарқанд шаҳрида бўлиш режалаштирилган.
Учрашувда Корея Республикаси Элчиси Квон Ён У иштирок этди.
Мавзуга оид
10:30 / 24.10.2024
РФ ТИВ идора ресурсларига кенг кўламли DDoS-ҳужум ҳақида хабар берди
15:40 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Австрия ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
22:14 / 17.07.2024
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
21:33 / 19.06.2024