Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда ИШИДга қарши операцияда АҚШ томондан биринчи қурбон бўлди
АҚШ армияси сержанти Афғонистонда ИШИДга қарши операцияда ҳалок бўлган биринчи америкалик ҳарбий бўлди, деб маълум қилди Пентагон вакили Питер Кук.
"Қуруқликдаги қўшинлар штаб-сержанти Адам Томас 4 октябрда Афғонистоннинг Нангорхор вилоятида ўлдирилди. Сержант Томас Афғонистонда ИШИДга қарши операцияда ҳалок бўлган биринчи америкалик ҳарбий бўлди", деб маълум қилди Кук Пентагондаги матбуот-анжуманида.
Аввалроқ Пентагон маълум қилганидек, ҳарбий портловчи қурилмани зарарсизлантириш пайтида ҳалок бўлган.
2001 йилдан бери Афғонистонда "Толибон" ҳаракати жангариларига қарши операция ўтказиб келаётган АҚШ охирги вақтда Афғонистонда фаоллашиб қолган ИШИДга ҳам қарши кураш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
09:05
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026