Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Ҳайратон ва Найбобод станцияларига олиб борувчи қўшимча темирйўл тармоқларини қуриш имконияти муҳокама қилинди. Бу икки давлат ўртасидаги юк ташиш ҳажмини ошириш ва транзит салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон Савдо ва сармоялар палатаси раҳбари Муҳаммад Карим Ҳошимий билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида транзит ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлат ўртасида юк ташиш ҳажмини кўпайтириш ҳамда савдо алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Афғонистоннинг мавжуд транзит имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш, юк етказиб бериш жараёнларини тезлаштириш ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.
Хусусан, Афғонистон импорти ва Ўзбекистон экспорти учун юкларни тезкор етказиб бериш, омборхона инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда Ҳайратон ва Найбобод станцияларига олиб борувчи қўшимча темирйўл тармоқларини қуриш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда Афғонистон юкларининг Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ҳажмини ошириш ҳамда Хитой портлари ва Форс кўрфази мамлакатларидан келадиган юкларни Ўзбекистон транспорт йўлаклари орқали ташишни соддалаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар Афғонистонда сифат назорати лабораториялари тармоғини кенгайтириш ва логистика компаниялари фаолиятига таъсир кўрсатаётган айрим транспорт харажатларини қайта кўриб чиқиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.
Музокаралар якунида Афғонистон томони транзит, логистика ва минтақавий савдони ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026