Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик йирик тадбиркорлар Трампга қарши чиқишмоқда
Бир гуруҳ таниқли америкалик тадбиркорлар, жумладан республикачилар очиқ мактуб орқали АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампга қарши чиқдилар. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бу мактубга имзо чекканлар орасида "Википедия" асосчиси Жимми Уэйлс, АҚШнинг собиқ савдо вазири Карлос Гутьеррез ва таниқли ошпаз Хосе Андрес бор.
"Барқарор инвестициялар, иқтисодиёт ўсиши ва ишчи ўринлари пайдо бўлиши учун АҚШ бизнеси ҳукумат томондан таралувчи ишончлилик ва барқарорликка муҳтож. Дональд Трамп эса АҚШ бизнеси учун жуда ҳам умидсиздир", деб айтилди мактубда.
Аввалроқ USA Today нашри ҳам америкаликларни Трампга овоз бермасликка чақирганди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026