Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг йирик молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Саида Мирзиёева АҚШ Экспорт-импорт банки (Exim Bank) президенти Жон Ёванович ҳамда АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бен Блек билан мулоқот ўтказганини маълум қилди.
Учрашув давомида саноат, молия ва инвестициялар соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ҳамда уларни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида янги инвестиция имкониятларини яратиш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Музокараларда қўшма инвестиция платформасини ривожлантириш мавзуси алоҳида эътибор марказида бўлди. Қайд этилишича, мазкур механизм икки мамлакат бизнес доиралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва янги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим восита бўлиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент инвестиция форуми Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлари билан мавжуд ва истиқболли лойиҳалар бўйича режаларни мувофиқлаштириш, янги ташаббусларни муҳокама қилиш ҳамда узоқ муддатли шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш учун самарали майдон вазифасини ўтаётганини таъкидлади.
Шунингдек, америкалик ҳамкорларнинг нафақат мамлакатнинг иқтисодий имкониятлари, балки унинг бой тарихи, маданияти ва меросига ҳам катта қизиқиш билдираётгани қайд этилди. Бу эса икки давлат ўртасидаги муносабатлар иқтисодий ҳамкорлик билан чекланиб қолмай, маданий ва гуманитар алоқалар орқали ҳам мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади.
Мутахассислар фикрича, АҚШнинг етакчи молия институтлари билан мулоқотлар Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:24 / 16.06.2026
Трамп Европа Иттифоқи таъсирида Украина бўйича позициясини ўзгаргартирди — ОАВ
20:58 / 16.06.2026