Спорт | 20:04 / 07.10.2016
5251
1 дақиқада ўқилади

Испания солиқ хизмати Неймарнинг «Барселона»га ўтиши бўйича ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

Фото: twitter.com

Испания солиқ хизмати Неймарнинг Бразилиянинг «Сантос» клубидан Испаниянинг «Барселона» клубига ўтиши билан боғлиқ ишни қайта кўриб чиқиш учун судга арзнома топширди. Айбловчи томон футболчи, унинг отаси ҳамда кўк-анорранглилар жамоасининг собиқ президенти Сандро Роселни фирибгарлик ва коррупцияда айблаб, уларнинг жавобгарликка тортилишини истамоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, суд шу йилнинг июлида бу ишни жиноят аломатлари сезилмагани ва етарли далиллар бўлмагани учун ёпганди.

Солиқчиларнинг иддао қилишича, ҳар иккала томон Неймарнинг трансфер нархини пасайтириб кўрсатган ва 13 миллион евродан кўпроқ маблағни яшириб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 йилда «Барселона»га 57,1 млн евро эвазига трансфер қилинганди. Испаниялик прокурорларнинг ҳисоблашича, аслидас футболчининг трансфер қиймати 100 миллион евродан ортиқроқ бўлган.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид