Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания Италиянинг ноёб рекордини тўхтата олмади
Италия терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичлари доирасида ўтказилган уй учрашувларида ҳали бирор марта ҳам "кураги ерга тегмаган" жамоа бўлиб келмоқда. 6 октябрда италияликлар 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Испания терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд қилишди.
Испания 55-дақиқада Витолонинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ "скуадра адзурра" ўйиннинг сўнгида, яъни 82-дақиқада Даниэле Де Россининг пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Бу учрашув Италия терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари саралаш босқичлари доирасида ўтказган 50-уй учрашуви бўлди. Бу ўйинлардан 43 тасида италияликлар ғалаба қозонишган, 7 тасида дуранг натижа қайд қилишган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026