Жаҳон | 15:21 / 07.10.2016
7135
1 дақиқада ўқилади

Курдлар Ироқ шимолида туркларнинг F-16 самолётини уриб туширилгани ҳақида маълум қилишди

Курдларнинг қуролли кучлари вакили Ироқда Туркиянинг F-16 қирувчи самолёти уриб туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Курдистон ишчи партияси (КИП) маълумотига асосланиб, ANF News агентлиги хабар берган.

Уриб туширилган самолёт КИПнинг Ироқ шимолидаги Кандиль туманида жойлашган марраларига авиазарба бериш учун йўналтирилган бўлган. Воқеа 6 октябрь куни кечаси юз берган. Учувчининг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни курд ҳарбий кучлари Хаккаярдаги турк ҳарбий базасини миномётдан ўққа тутгани видеосини оммага тақдим этган эди. Ҳужум 5 сентябрь куни амалга оширилган. КИП ҳарбий базасидаги Black Hawk вертолётининг учтаси йўқ қилингани ва яна иккитаси ишдан чиқарилганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, тасдиқланишича, ҳужум оқибатида ўнлаб турк ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлган.

Мавзуга оид